Саволларни тўғридан-тўғри беринг:

Иссиқхона хўжаликлари ва агроконсалтинг учун ускуналар

МДҲ мамлакатларида ишлаймиз

Компания ҳақида

Бир оз ўз ҳақимизда ҳам

Agro Stream Group

Компаниямиз 2011 йилда ташкил топган. 13 йил давомида бизнинг мутахассисларимиз Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикаларининг йирик-йирик иссиқхона хўжаликларида фаолият юритмоқдалар.

Малакали хизмат кўрсатиш

Бизнинг мутахассисларимизнинг ўз вақтида берган маслаҳатлари ва кўрсатмалари билан экин етиштиришнинг ҳар қандай муаммолари ҳал бўлмоқда.

2018 йилдан буён

Биз “Лаборатория Инженерных Систем” МСЖ (Россия) Марказий Осиё ҳудудидаги расмий дистрибьютери ҳисобланамиз ва иссиқхоналар учун автоматик усулда суғорувчи ва об-ҳаво шароитини назорат қилиб борувчи ускуналарини етказиб берамиз.

Ускуналар

Бизнинг ускуналаримиз

Бизнинг ускуналаримиздан фойдаланишингиз натижасида Сиз ўз маблағларингизни навбатдаги кафолатланган лойиҳаларга киритишингиз мумкин.
Сизда иссиқхоналарда қуёш радиацияси, ҳарорати ва ҳаво намлигини ўз вақтида барқарорлаштириш имконияти пайдо бўлмоқда.
Ўғитларнинг аниқ, сифатли ва тежамли ўлчамларда автоматлашган усулда экинларга бериш натижасида меҳнат харажатлари бирмунча камаяди, сув ва ўғитлар сарфи тежалади, ҳосилдорлик кўтарилади.

Автомат усулда суғориш мосламасининг қисмлари

Асосий қисм – 100 м3/с ли миксер
Суғориш мосламаси “ЛИС” компанияси ишлаб чиқарадиган суғориш мосламалари ичида энг қудратли ва энг унумдор мосламадир. У бир вақтнинг ўзида 2 гектар иссиқхона майдонини суғора олади. Ундан ташқари, бу мослама 10 гектарлик иссиқхона мажмуасини ҳам суғора олиш имкониятига эга. Юқори кафолат ва талаб қилинган кўрсатмаларни аниқ бажара олиши билан бошқа мосламалардан фарқ қилади. Уни бошқариш мураккаб эмас, шу билан бир қаторда замонавий ва келажаги порлоқ суғориш технологияларини қўллаб-қувватлайди ва уларни қўллашни таъминлайди.
Суғориш мосламаси – миксер 90 м3/с
Қудратли суғориш мосламасининг янги модели ишлаб чиқилди. У юқори ишончлилиги ва берилган кўрсатма-топшириқларни аниқ ва кафолатли ижро этиши билан олдинги суғориш мосламасидан фарқ қилади. Мазкур мослама ҳам осон бошқарилади ва замонавий суғориш технологияларини бекаму-кўст ижросини таъминлайди. Мазкур мослама иссиқхоналарни исталган ҳолда ва автомат равишда суғориш имкониятига эга. Мосламани ишлаш жараёни ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланади.
Автоматлаштирилган суғориш мосламаси – миксер (15 дан 60 м3/с гача)
Соатига 15 м3/соат, 30 м3/соат, 45 м3/соат, 60 м3/соат қувватга эга бўлган суғориш мосламалари тизими ишлаб чиқилди ва бу ускуналар ишлаб чиқарилмоқда. “ЛИС” компанияси юқори сифатли технологик ускуналарни кенг турларини ишлаб чиқармоқда. Компаниянинг ишлаб чиқариш режасида иссиқхоналарда ва очиқ ҳавода ҳар хил қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи ходимлар учун мўлжалланган ва ҳозирги замон технологияси ҳамда талабларига жавоб берадиган ускуналарни тайёрлаш режалаштирилган. Ишлаб чиқарилаётган суғориш мосламалари уларнинг ишлатилиши, имкониятлари, қуввати ва кўриниши билан бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг ҳаммаси ҳам иссиқхоналарда автомат равишда суғориш ишларини бажариш учун мўлжалланган. Буюртмачи бу ускуналардан хоҳлаганини унинг нархига ва ишлаш имкониятига қараб танлаши мумкин. Ускуналарнинг кафолатли ва унумдор ишлаши ишлаб чиқарувчилар томонидан кафолатланади.
100 м3/соат гача қувватга эга бўлган суғориш мосламаси МИНИМАКС (СМ)
Мазкур ускуна универсал бўлиб, у нафақат иссиқхоналарда, балки очиқ ҳавода ҳам суғориш ишларини бажара олади. Бу “ЛИС” компаниясининг янгилигидир. Ускунанинг қуввати 5 м3/соат дан 100 м3/соат гача бўлиб, сепиладиган махсус суюқликни тайёрлаш ва уни керакли миқдорда иссиқхоанлардаги ёки даладаги экинларга сепиш имкониятига эга. Иссиқхона хўжаликларига суғориш технологиясига қатъий амал қилиш тавсия этилади. Шу мақсадда “ЛИС” компанияси махсус суюқликларни экинларга сепиш учун мослама ускуналар ишлаб чиқармоқда. Мазкур ускунанинг афзаллиги шундаки, у олдинги ускуналарга нисбатан арзон ва хизмат қилиш имконияти юқоридир.
Қуввати 100 м3/соат бўлган ва чиқиш босими юқори бўлган МИНИМАКС суғориш мосламаси
Бу суғориш мосламаси ҳам универсал бўлиб, у билан иссиқхоналарда, шунингдек очиқ дала майдонларида ҳам суғориш ишларини бажариш мумкин. Унинг қуввати суғориш учун мўлжалланган суюқликни тайёрлаш ва уни керакли миқлорда иссиқхона ёки очиқ дала шароитида соатига 5 м3 дан 100 м3 гача майдонга сепишда юқори натижага эришишдир. Ҳозирги пайтда мева ва сабзавотларни очиқ ерда етиштириш технологияси ривожланмоқда. Экинлар экиш катта майдонларни талаб қилгани боис, уларда суғориш ишларини бажарадиган мосламаларнинг ҳам янги-янги моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур мосламалар ундан олдингилари каби барча афзалликларга ва суюқлик етказиб беришда 12 кг ли босимга эга. Бу эса компаниянинг ЯНГИЛИГИ!!!
Қуввати 100 м3/соат бўлган ва чиқиш босими юқори бўлган МИНИМАКС-2 суғориш мосламаси
Мазкур суғориш мосламаси универсал бўлиб, у билан иссиқхоналарда ва очиқ дала майдонларида ҳам суғориш ишларини бажариш мумкин. Унинг қуввати суғориш учун мўлжалланган суюқликни тайёрлаш ва уни керакли миқлорда иссиқхона ёки очиқ дала шароитида соатига 5 м3 дан 100 м3 гача майдонга сепишда юқори натижага эришишидир. Мосламанинг нархи арзонлиги ва юқори қувватлилиги уни бошқа мосламалардан устунлигини кўрсатади. Унинг бошқа мосламаларга қараганда қулайлиги шундаки, унда оралиқ идиш бўлмай, сув ва ўғитни аралаштириб бериш вазифасини махсус қувурча бажаради. Бу мосламанинг ўлчамларини қисқартириш ва иш унумини ошириш имконини беради. Мослама завод шароитида синовдан ўтади ва истеъмолчи томонидан бенуқсон ишлаши кафолатланади.
Қуввати 8 м3/соат бўлган суғориш мосламаси
Майдони 0,5 гектаргача бўлган иссиқхоналар учун “ЛИС” компанияси кичик қувватли суғориш мосламаларини ишлаб чиқаради. Бу мосламалар илгаригилардан фақат қуввати камроқлиги, бичимларининг ихчамлиги, арзонлиги ва ишлатишга қулайлиги билан фарқ қилади.
Қуввати 4 м3/соат бўлган суғориш мосламаси – миксер
Майдони 500 м2 ва 1000 м2 бўлган, унча йирик бўлмаган фермерлар суғориш ва экинларни озиқлантириш бўйича автоматлаштирилган ускуналарга муҳтожлик сезмоқдалар. Айнан улар учун компания томонидан қуввати 4 м3/соат гача бўлган ихчам суғориш мосламалари лойиҳалаштирилди ва ишлаб чиқарилмоқда. Бу мосламалар бемалол бошқа мосламалар билан рақобатлаша оладилар ва фермерлар учун кичик иссиқхоналарда катта иссиқхоналардаги каби юқори натижаларга эриша оладилар.

Сервис

Бизнинг хизматларимиз:

Суғориш мосламларини саноат иссиқхоналарига ҳамда фермерлар кичик иссиқхоналарига етказиб бериш.
Машхур хизмат
Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб Россиянинг “ЛИС” МЧЖи томонидан ишлаб чиқарилган суғориш мосламаларини етказиб бериш.
“ЛИС” компаниясининг суғориш мосламаларини очиқ жойларда (боғлар, узумзорлар, мевазорлар, газонлар ва декоратив ўсимликлар)да ўрнатиш ва ишга тушириш.
Суғориш мосламасини савдо марказларида, таълим масканларида, бизнес марказларида, лабораторияларда, илмий-тадқиқот масканларида, хусусий хонадонларда, шаҳарни кўкаламзорлаштириш жойларида, ресторанларда ва ҳ.к. жойларда ўрнатиш.
Машхур хизмат
Автоматлиштирилган суғориш мосламаси, унинг эҳтиёт қисмлари, иқлимни назорат қилувчи мосламалар жойлашган омборларимиз Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ҳудудларида жойлашган.
Бизнинг мутахассисларимиз 24 соат ичида ҳар қандай масофаларга ва мураккабликларга қарамай хизмат кўрсатадилар.
Машхур хизмат

Агроконсалтинг

Юқори технологияларга эга иссиқхоналарни комплекс агрономлик назоратида ушлаб тура оламиз.

Бизнинг ҳамкорларимиз

Бизга ишонадилар

Алоқа

Биз ҳар доим алоқадамиз

Ўзбекистон

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:

agrostream © 2011-2024 Барча хуқуқлар химояланган